Путин Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари сони кўпайиб кетмаслиги кераклигини айтди
"Мактабларимиздаги мигрантлар фарзандлари сони шундай бўлиши керакки, бу уларни рус тили муҳитига расман эмас, амалда мослаштириш имконини бериши лозим", — деб таъкидлади Россия президенти.
Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари улуши уларни тил ва маданий муҳитга мослаштириш мумкин бўлган даражада бўлиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин.
"Европанинг айрим мамлакатлари ва Штатларда мактабда мигрантлар фарзандларининг улуши маълум фоизга етганидан сўнг маҳаллий аҳоли ўз фарзандларини бу мактабдан чиқариб олади. У ерларда юз фоиз мигрантлар фарзандлари ўқийдиган мактаблар ташкил топмоқда", — деди Путин.
У, шунингдек, Россияда воқеаларнинг бундай ривожланишига асло йўл қўймаслик кераклигини айтиб ўтди.
"Мактабларимиздаги мигрантлар фарзандлари сони шундай бўлиши керакки, бу уларни рус тили муҳитига расман эмас, амалда мослаштириш имконини бериши лозим", — деди Россия президенти.
Путин Россияда ҳозирча мигрантларнинг назорат қилиб бўлмайдиган оқими билан боғлиқ муаммо йўқлигини айтаркан, барибир миллионер-шаҳарлар ва айрим миллий республикаларда вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
14:30 / 21.09.2024