Россия хавфсизлик кенгаши котиби мамлакатнинг Донбасс низоси бўйича режаси ҳақида гапирди
Николай Патрушевнинг фикрича, Украина жануби-шарқидаги вазиятнинг кескинлашиши мамлакат ичидаги жиддий муаммолар билан боғлиқ.
Россия Донбассдаги низога аралашишни режалаштирмаяпти, аммо вазиятни кузатмоқда. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев «Коммерсантъ» нашрига берган интервьюсида айтди.
Журналистнинг «Россиянинг Украинадаги низога очиқчасига аралашиши учун босиб ўтиладиган қандайдир «қизил чизиқ» борми?» деган саволига Патрушев «Бундай режа тузаётганимиз йўқ» деб жавоб қайтарди.
Унинг сўзларига кўра, Россия вазиятни диққат билан кузатмоқда.
«Воқеалар ривожидан келиб чиқиб, аниқ чоралар кўрилади», — деди у.
Патрушевнинг фикрича, Украина жануби-шарқидаги вазиятнинг кескинлашиши мамлакат ичидаги жиддий муаммолар билан боғлиқ.
Донбассдаги вазият март охирларида кескинлаша бошлади. Томонлар бир-бирини ўқ узиш, чегарага ҳарбий техника олиб келиш ва разведка ҳаракатларида айбламоқда.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
15:30 / 21.09.2024