Ўзбекистон | 12:00 / 09.04.2021
18831
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ургутда йирик савдо марказини очган компания олтмиш нафар етим болани қарамоғига олди

Ургут туманида “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан “URGUT MALL” савдо комплекси қуриб фойдаланишга топширилди.

Айтиш мумкинки, мазкур савдо марказининг очилиши ургутликлар учун катта бир қулайлик яратиш баробарида кўплаб иш ўринлари яратилишига, хайрли лойиҳалар амалга оширилишига сабаб бўлди.

Савдо марказининг қурилиш ишлари “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси таркибига кирувчи “BIG STROY BILDING” МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Марказ икки йил давомида қурилиб, унинг умумий қиймати 150 миллиард сўмни ташкил қилади. Уч қаватли савдо марказида жами 1200 та дўкон мавжуд бўлиб, харидор ва тадбиркорлар учун зарур шароитлар инобатга олинди. Ҳаво ҳароратини мўътадил сақлаб туриш мақсадида 3 млн долларлик замонавий иситиш-совитиш тизими яратилди.

Шунингдек, савдо маркази учун вилоятда ягона бўлган беш қаватли автотураргоҳ ҳам ташкил қилинди. “Стоянка” 20 000 квадрат метрдан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1800 та автомашинага хизмат кўрсата олади.

Савдо маркази очилиши билан икки мингга яқин иш ўрни яратилди.

Масканнинг очилиш маросимида яна бир қатор хайрли лойиҳалар ўтказилди. Хусусан, “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан “Темир дафтар”га киритилган эллик нафарга яқин аёл иш билан таъминланди. Кам таъминланган эллик нафар боланинг суннат тўйи ўтказилиб, уларга совға-саломлар топширилди. Шунингдек, олтмиш нафар етим бола учун пластик карта очилди. Улар вояга етгунга қадар, ўзларининг номига очилган пластик карталарга 500 000 сўмдан ўтказиб берилади. Ўз навбатида, болалар вояга етгач, уларни иш билан таъминлашни ҳам компания зиммасига олди.

Тадбир давомида “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан қурилган уй ва савдо дўконларидан йил давомида харид қилган харидорларга иккита “Gentra” автомобили ва 100 та маиший техника топширилди.

 

Маълумот ўрнида, “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан Ургут тумани Камангарон маҳалласида қурилган мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида ҳам "Темир дафтар"га киритилган йигирма нафар оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги SXF MAKON MALL (собиқ ГУМ) биноси капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилишида 40 нафар чин етим болалар компания томонидан ҳомийликка олинди.

Бир сўз билан айтганда, “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси таркибида 12 та МЧЖ мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда улар томонидан республикамизнинг қатор ҳудудларида 30 га яқин йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Компания барча объектларни халқимизга топшириш давомида хайрли ва савобли ишларни амалга ошириб боришни режалаштирган.