Термизда ўқувчи қиз зўрланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноий иш очилди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида вояга етмаган қизнинг номусига тегилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Термиз шаҳрида 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига тегилганлиги ҳолати юзасидан Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан қўшимча текширув ҳаракатлари ўтказилди.
Натижасига кўра, мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида 2021 йил 11 апрель куни ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 118-моддаси (Шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди», дейилади хабарда.
Ҳозирда Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиев термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб» юборганини маълум қилганди.
Кейинроқ ИИВ Тергов департаменти мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ИИБ фаолияти бўйича хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилганди.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева бу ҳодиса бўйича муносабат билдириб, жиноятчининг мансаби, ваколати ва алоқалари ҳеч қандай ҳолатда суд органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг адолатли бўлишига таъсир кўрсатмаслиги лозимлигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
08:40
Болаларга зўравонлик қилганлар хулқ-атворини тузатиш чоралари кўрилади
18:43 / 15.11.2024
Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери берилади
16:55 / 15.11.2024
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди
22:39 / 13.11.2024