Андижонда фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасидаги жанжалга расмийлар изоҳ берди
Андижон | Kun.uz саҳифаси орқали Андижонда фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасидаги жанжал акс этган видео ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур видео 2021 йилнинг 9 апрель куни соат 19:30 лар чамасида Андижон шаҳрининг Навоий шох кўчасида пиёда фуқаро томонидан тасвирга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи хабар бермоқда.
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган тақсимотга асосан, Андижон шаҳрида тунги хизмат олиб боришга жалб этилган ЙПХ катта инспектори катта сержант А.Махмудов томонидан қора рангли, "Нексия-3" русумли автомашина ойналари қорайтирилганлиги (олди ойналаригача танировка тортилгани) сабабли тўхтатилган.
Текширув вақтида, ҳайдовчи ўзбошимчалик билан тегишли рухсатномаси бўлмаган ҳолатда ойна тусини ўзгартириб, тонировка тортиб олганлиги, шунингдек ҳайдовчининг муқаддам содир этган турли хилдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан жами 10 млн. сўмдан ортиқ жарима қарздорлиги мавжуд эканлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тушунтиришлар берилиб, автомашинани жарима майдонига олиб кириш вақтида, ҳайдовчи - Андижон шаҳрида яшовчи А.Ш. ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан қаршилик кўрсатган. Вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ёрдамга келган.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб киритилиши таъминланган.
Ҳайдовчи томонидан хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларининг қонуний талабига буйсунмаслик, ҳақорат қилиш каби ҳолатлари юзасидан қонуний чора кўрилиши таъминлаш учун Андижон шаҳар ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024