Пенсия жамғармасида низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши ташкил этилди
Кенгаш жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўради.
Пенсия жамғармасида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши ташкил этилди. Бу ҳақда жамғарма вакили Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, тузилма фаолияти президентнинг 2020 йилдаги «Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.
Манбага кўра, кенгашнинг асосий вазифалари этиб:
- жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал этиш чораларини кўриш;
- мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;
- мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш белгиланди.
Шунингдек, тузилма мурожаатларни кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
- мурожаат этувчилар, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслардан мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
- давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан Апелляция кенгаши ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича маълумотномалар, ахборот-таҳлилий материалларни белгиланган тартибда сўраш ва бепул олиш;
- қўшимча экспертиза тайинлаш, уни ўтказиш учун мустақил эксперт ва маслаҳатчиларни жалб этиш;
- мураккаб масалаларни ўз ичига олган мурожаатларни кўриб чиқиш учун Апелляция кенгаши аъзоларидан ишчи ва эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
- зарурат бўлганда, мурожаатларни кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан мутахассислар ва экспертларни таклиф қилиш.
Жамғарма вакилига кўра, апелляция кенгаши айни пайтда ўз иш фаолиятини бошлаган.
Мавзуга оид
20:30 / 11.08.2023
Пенсия жамғармаси халқаро ташкилотга аъзо бўлди
19:43 / 28.03.2022
Россия МДҲ ягона пенсия макони келишувидан чиқмоқда. Бу нимани англатади?
12:26 / 27.10.2021
Энг юқори пенсия қайси ҳудудда берилади?
17:05 / 31.07.2021