Жамият | 13:18 / 13.04.2021
2227
2 дақиқада ўқилади

Андижонда 3 ойлик чақалоғини 700 долларга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Фото: Иллюстратив фото

Избосканлик 2 нафар боланинг онаси Г. ва О. (эркак) кимдан эканлиги номаълум бўлган 3 ойлик чақалоғини сотишга уринди. Бу ҳақда «Қонун ва ижро» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу хабар тарқалиб, керакли идораларгача етиб борган. Шундан сўнг улар яшаётган хонадонга чақалоқни кўргани «эр-хотин мижоз» келди. Шу ерда Г. ва О. орқали «мижоз»га қиз чақалоғини 700 АҚШ долларига сотмоқчи эканини билдирди. Оғзаки келишувдан сўнг улар Андижон шаҳридаги «Дарётранс» ёнида кўришмоқчи бўлди.

700 АҚШ долларини «мижоз»дан санаб олиб, чақалоқнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини бериш вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ходимлари уларни қўлга олди.

Суд ҳукми билан О. 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Онага эса ёш чақалоқ фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи йўқлиги, улар онасининг меҳрига муҳтож экани ҳисобга олиниб, Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) татбиқ қилинган ҳолда шартли жазо тайинланган.

Мавзуга оид