Бекобод туманида «Ёшлар — келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм талон-торож қилинди
Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида, АТБ “Агробанк” Бекобод филиали, “P.A.” ва “U.X.” МЧЖ мансабдор шахслари “Ёшлар — келажагимиз” дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:16 / 31.10.2024
Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
18:10 / 12.09.2024
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдорлари томонидан 2 млрд сўмдан ошиқ маблағ талон-торож қилинди
12:41 / 20.08.2024