Навоийда 2021 йилнинг 1-чорагида порахўрлик жинояти 23,6 фоизга ошди
Навоий вилоятида жорий йилнинг 1-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар таҳлил қилинганда, қасддан баданга шикаст етказиш 22,2 фоизга; гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш 5 фоизга; порахўрлик эса 23,6 фоизга ошганлиги маълум бўлди.
Навоий вилоят судлари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланишича, 2021 йилнинг ўтган 3 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят ва туман (шаҳар) судлари томонидан 299 нафар шахсга нисбатан 224 та жиноят иши кўриб чиқилган. 220 нафар шахсга нисбатан 152 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлса, 71 таси тугатилган.
Мазкур даврда 214 нафар шахс судланган бўлиб, уларнинг 25 нафарига жарима, 2 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 60 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 76 нафарига озодликни чеклаш ва 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Судлар томонидан кўрилган ишлардан қасддан одам ўлдириш 66,6 фоизга; транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 31,5 фоизга; босқинчилик 50 фоизга; одам савдоси 100 фоизга; ўғирлик 22,2 фоизга камайган. Шунингдек, 1-чоракда 22 нафар аёлга нисбатан 21 та, 117 нафар ёшга нисбатан 94 та жиноят иши кўрилган.
Матбуот анжуманида мазкур даврда Навоий вилоят иқтисодий судлари томонидан 584 та иш кўрилиб, қарийб 44 миллиард сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинганлиги ҳам айтиб ўтилди.
Ушбу даврда вилоятдаги маъмурий судлар томонидан 187 та, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судлари томонидан эса 3 125 та суд ишлари кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
19:45 / 05.11.2024
Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар билан ушланди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024