Жамият | 14:52 / 15.04.2021
6158
2 дақиқада ўқилади

Танқиддан сўнг: Заврақ маҳалласига янги трансформатор ва симёғочлар ўрнатилмоқда

12 апрел куни Kun.uz сайтида Андижон туманидаги Заврақ маҳалласи, Янги Замин кўчаси аҳолисининг бир неча йиллардан бери электр таъминотидаги муаммолар билан курашиб келаётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилинган эди.

Танқид кор қилди чоғи орадан уч кун ўтиб, туман ҳудудий электр тармоқлари корхонаси муаммоли ҳудудда электр таъминотини яхшилашга киришибди.

“Янги замин кўчасидаги 200 хонадонни узлуксиз электр билан таъминлаш учун трансформатор олиб келиб ўрнатилди. Айни пайтда бетон таянчларни ўрнатиш ишлари кетмоқда. Маҳалладаги тизимни янгилаш ишлари узоғи билан икки ой давомида ниҳоясига етказилади”, дейди туман электр корхонаси раҳбари Музаффар Акбаров.

Маҳалла аҳли танқидий мақола эълон қилингач, мутасадди ташкилотлар томонидан электр таъминотидаги камчиликларни бартараф этишга жадал равишда киришилганини билдирди.

Кўча аҳолиси суюлтирилган газ баллонларининг вақтида келмаётгани ҳақидаги мурожаатларидан сўнг, “Ҳудудгаз Андижон” филиали томонидан газ баллонлари келтирилганидан хурсанд эканини билдирди.  

Мавзуга оид