Ўзбекистон | 15:12 / 16.04.2021
3912
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Жиззах шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчини ҳақорат қилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимига нисбатан хизмат суриштируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 апрел куни Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари З.Пўлатов, З Ғаниев ва Ш.Муродовлар Жиззах шаҳар, И.Каримов шоҳкўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтида ЙПХ инспектори Ш.Муродов томонидан «Ваз-2108» машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан ҳаракатланганлиги боис тўхтатилган.

ЙПХ ходими ҳайдовчидан меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим эта олмаган. Ҳайдовчи А.Ж.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, «Ваз-2108» вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига махсус эвакуатор ёрдамида олиб кетилаётганда ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатган. ЙПХ инспектори Ш.Муродов ҳайдовчи билан мулоқат жараёнида носамимий муносабатда бўлган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид