Бош вазир карантинда ҳам мажлисбозлик тўхтамаётганини танқид қилди
Ўзбекистонда эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани боис чақирилган Республика махсус комиссияси йиғилишида бош вазир, комиссия раиси Абдулла Арипов мажлисбозликлар тўхтамаётганини танқид қилди.
«Бир неча бор таъкидланганига қарамай, давлат органлари ва ташкилотларида мажлис ва йиғилишлар ёпиқ залларда 2-3 соатлаб ўтказилиши афсуски давом этяпти. Ваҳоланки, президентимиз айтганлар, 45 минутдан кўп мажлис қилмаларинг, тез-тез гапирадиган гапингни гапиргин-да, бориб ишларингни қилларинг, деганлар.
Йўқ... Албатта, кимдир чиқиб ваъзхонлик қилиши керак!» – деди Абдулла Арипов.
Ҳукумат раҳбари тўйлар масаласига ҳам тўхталди.
«Тўйларда 100 кишилик чекловга умуман амал қилинмаяпти. Кечирасизлар-ку, тўйлар 200-300 кишилик бўлиб кетди. Давлат бошқаруви идораларида раҳбар лавозимларида ишлайдиганларнинг ўзлари ҳам шундай тўй қиляпти. Керак бўлса, шу сабаб билан лавозимидан кетади», – деди у.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024