Жаҳон | 21:01 / 20.04.2021
5289
1 дақиқада ўқилади

Филиппинга кучли тайфун ёпирилиши натижасида 60 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

Шамол тезлиги соатига 195 километрга етган, уйларнинг томлари учиб, дарахтлар қулаган.

Фото: CNN

Филиппинга Суригай тайфуни ёпирилди.

 Мамлакат шарқида 60 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди.  

 Хабар қилинишича, шамол тезлиги соатига 195 километрга етган, уйларнинг томлари учиб, дарахтлар қулаган.

Мамлакат метеохизмати сув тошқинлари содир бўлишидан огоҳлантирган. Ёмон об-ҳаво шароити яна бир неча кун давом этиши айтилмоқда.

Мавзуга оид