Жамият | 18:31 / 20.04.2021
5472
1 дақиқада ўқилади

Жалақудуқда масъуллар томонидан 34 тонна минерал ўғитнинг талон-торож қилиниши олди олинди 

2021 йил 31 январ куни Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 34 тонна минерал ўғитнинг талож-торож қилиниши олди олинган. Бу ҳақда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Унга кўра, «Андижон Агрокимёҳимоя» корхонаси Жалақудуқ филиали мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, 34 тонна аммиакли селитрани марказий омборидан олиб чиқиб, фермер хўжаликларига тарқатмасдан, хусусий омборхонага олиб бориб тушираётган вақтда ушланган.

Назорат тадбири «Ўзагроинспекция»нинг Жалақудуқ туман бўлими инспекторлари ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган.

Хабарда қўшимча қилинишича, ўтган вақт давомида ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ДХХга тақдим этилиб, филиал раҳбари ва омбор мудирига нисбатан тегишли ҳуқуқий чора кўрилган. 

Мавзуга оид