Навоийда сохта ҳужжатлар билан катта миқдорда кредит олган фирибгарларга жиноий иш қўзғатилди
Навоий вилояти Хатирчи туманида 414 миллион сўм кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан АТБ «Агро банк» Хатирчи филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Қ. фирибгарлик билан катта миқдорда кредит маблағини олгани аниқланган.
Жумладан, у жияни Х.нинг номига «Y.Ch.» МЧЖни ташкил қилиб, амалда жамиятни ўзи бошқарган. Қайд этилишича, С.Қ. туманнинг чекка ҳудудида доимий иш билан банд бўлмаган ёшлар ва аҳолига иш ўринларини яратиш мазмунида банк филиалидан 414 миллион сўм кредит олишга эришган. Аслида эса ҳеч иш қилмаган ва иш ўринлари яратиш режасида ҳам бўлмаган ҳолда кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан МЧЖнинг расмий ва норасмий раҳбарларига нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:46 / 07.11.2024
ИИББ интернетда фирибгарликнинг янги кўриниши авж олгани ҳақида огоҳлантирди
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
21:14 / 22.10.2024
Kun.uz огоҳлантирган Whats платформаси молиявий пирамида эканлиги тасдиқланди: ИИВ жиноят иши қўзғаган
10:38 / 13.10.2024