Навоийда темир йўл тизимида ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган шахс дизель ўғирлаб сотаётганда ушланди
Навоий вилояти Кармана туманида темир йўл тизимида ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган шахс дизель ўғирлаб сотаётганда ушланган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 18 апрель куни соат 5:30лар атрофида Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси пост-патрул хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тунги рейд давомида «Бинокор-Малик» темир йўл бекатлари оралиғи 3901-километрида амалга оширилаётган ўғрилик жинояти фош этилган.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли махсус механизациялаштирилган йўл станциясида ҳайдовчи бўлиб ишловчи, Кармана тумани Тошработ маҳалласида яшовчи 1970 йилда туғилган, Т.Қ. ўз бошқарувида бўлган МАЗ юк машинаси ёнилғи бакидан 13 дона 20 литрли ҳажмдаги елим идишларда жами 260 литр дизель ёнилғисини талон-торож қилиб, маҳалладоши, 1995 йилда туғилган К.Б.га сотаётган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, мазкур иш бўйича ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024