Жаҳон | 17:38 / 21.04.2021
7911
1 дақиқада ўқилади
Бали ороли яқинида Индонезия ҳарбий сувости кемаси йўқолиб қолди
У Бали ороли яқинида машғулот ўтказаётган бўлган, аммо белгиланган вақтда машғулот натижаси тўғрисида маълумот бериш учун алоқага чиқмаган.
Индонезия ҳарбий-денгиз кучлари бортида 53 киши бўлган сувости кемасини қидирмоқда, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Агентликнинг ёзишича, KRI Nanggala 402 сувости кемаси билан алоқа йўқолган. У Бали ороли яқинида машғулот ўтказаётган бўлган, аммо белгиланган вақтда машғулот натижаси тўғрисида маълумот бериш учун алоқага чиқмаган.
Индонезия ҳукумати Австралия ва Сингапурга кемани топишда ёрдам сўраб мурожаат қилди.
KRI Nanggala 402 сувости кемаси 1981 йилда Германияда қурилган.
Мавзуга оид
23:16 / 29.08.2024
Ҳиндистонда иккинчи атом сувости кемаси фойдаланишга топширилди
23:09 / 24.08.2024
Туркия денгиз флоти янги турдаги олтита маҳаллий сувости кемасига эга бўлади
15:02 / 20.08.2024
Австралия ва Индонезия мудофаа тўғрисида шартнома тузди
20:58 / 03.08.2024