Ҳиндистонда тўрт кунда коронавирус юқтириш билан боғлиқ бир миллион ҳолат аниқланди
Мамлакат бош вазири Нарендра Моди мамлакатда қатъий локдаун жорий этилишига қарши чиқмоқда.
Ҳиндистонда эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда: мамлакатда тўрт кун ичида коронавирус юқтириш билан боғлиқ бир миллион ҳолат қайд этилди, деб ёзади Times of India.
Бу мамлакатда коронавирус тарқалиши бўйича янги рекорд ҳисобланади. Аввалроқ бир миллион ҳолат олти кунда қайд этилганди.
Охирги суткада мамлакатда 295 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланган. Чоршанба куни икки мингдан ортиқ ўлим қайд этилган.
Аммо Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакатда қатъий локдаун жорий этилишига қарши чиқмоқда.
"Мен штатларни локдаунга охирги чора сифатида қарашга чақираман. Улар имкон борича локдаун жорий этишдан қочишга уринишлари керак", - деди Моди.
Пандемия бошланганидан бери Ҳиндистонда 15 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 180 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
18:07
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024