Жамият | 20:48 / 21.04.2021
3389
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда Россияга тегишли юк машинаси ағдарилиб кетди. Унга юкланган қўйларнинг бир қисми нобуд бўлди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида Россияга тегишли юк машинаси ағдарилиб кетган. Оқибатда унинг устига юкланган қўйларнинг бир қисми нобуд бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 20 апрель куни соат 17:20ларда, давлат аҳамиятидаги 4Р-38 М39 Олмаота–Тошкент–Термиз халқаро йўли–Учтепа–Жиззах шаҳри автомобиль йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи 3-километрида тегишли ҳужжатлар билан Россия фуқароси бошқарувида бўлган «DAF FT XF105 420» русумли юк машинаси йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур юк машинаси Жиззах йўналиши бўйлаб бораётганда ўнг олд томон шинаси ёрилиб кетган. Натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина йўл четига ағдарилган. Аниқланишича, юк машинаси юкхонасида жами 300 бош қўй бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 158 бош қўй нобуд бўлган. Қолган 142 бош қўй-қўзи махсус ускуналар ёрдамида қутқариб қолинган. Автоулов техник шикастланган, ҳеч ким жароҳатланмаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид