Жаҳон | 17:40 / 22.04.2021
16055
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича жаҳон рекорди қайд этилди

Аввалги рекорд АҚШда қайд этилганди. Январда мамлакатда бир суткада 297,4 минг ҳолат аниқланганди.

Ҳиндистонда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича жаҳон рекорди қайд этилди: мамлакатда 314,8 минг кишида вирус аниқланди, деб хабар берди Reuters.

Аввалги рекорд АҚШда қайд этилганди. Январда мамлакатда бир суткада 297,4 минг ҳолат аниқланганди.

Охирги ҳафталарда Ҳиндистон ҳукумати маҳаллий сайловлар олдидан оммавий митинглар ва Кумбха Мела фестивалини ўтказишга рухсат бергани учун танқид остида қолганди. Фестивал Ганг дарёси соҳилидаги Хардвар шаҳрида ўтказилади. Унда зиёратчилар дарёда чўмилади. Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, фестивалга апрел давомида 150 млн киши келиши мумкин, деб ёзади Sky News.

Бундан ташқари, Ҳиндистон бозор ва савдо марказлари ёпилмаган, катта тўйлар ўтказишга рухсат берилган.

Мавзуга оид