Ўзбекистон | 11:05 / 23.04.2021
6579
1 дақиқада ўқилади

Карантин: Андижон давлат университетида ўқиш жараёнлари онлайн тартибга ўтказилди

Талабалар орасида коронавирус аниқлангани учун Андижон давлат университетидаги ўқиш жараёнлари 14 кунлик онлайн тартибга ўтказилди. Бу ҳақда университет Telegram-каналида маълум қилинди.

Фото: KUN.UZ

«Республикамиз ҳудудида, COVID-19 касалланиш ҳолати ортаётгани, университетимиз талабалари орасида ҳам бундай ҳолатлар аниқлангани сабабли 2021 йилнинг 22 апрел санасидан бошлаб, факультетларда ўқув жараёнлари 14 кунга масофавий шаклга ўтказилади.

Эпидемиологик вазият барқарорлашса, анъанавий ўқув жараёнига қайтиш ҳақида университет расмий саҳифаларида маълумот берилади», – дейилади хабарда.

 

Мавзуга оид