4 та МЧЖ очиб 1,6 млрд сўмни талон-торож қилган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими АТБ “Агробанк” ва АТ “Халқ банк” Жарқўрғон филиалларининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказди. Тафтиш давомида фуқаро А.А. танишлари номига 4 та МЧЖ ташкил этиб, банк филиалидан маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ажратилган кредит маблағининг 1,6 млрд сўмини талон-торож қилгани аниқланди.
Шунингдек, у АТ “Халқ банки” Жарқўрғон филиали собиқ бошқарувчиси М. билан тил бириктириб, гаров таъминоти сифатида турган “Doosan” русумли экскаватор ва “Spark” автотранспорт воситасини сохта маълумотлар асосида тақиқдан чиқаришга эришиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
18:10 / 12.09.2024
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдорлари томонидан 2 млрд сўмдан ошиқ маблағ талон-торож қилинди
12:41 / 20.08.2024
Россия ҳарбийлари Курск вилоятидаги дўконни талон-торож қилди
19:47 / 15.08.2024