Сирдарёда маҳалла котиби «Асакабанк» масъуллари билан тил бириктириб, кредит маблағларини ўзлаштирган
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги маҳаллалардан бирининг котиби «Асакабанк» масъуллари билан тил бириктириб, фуқаролар номига уларнинг хабардорлигисиз кредит олган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги маҳаллалардан бирининг котиби У.Қ. АЖ «Асакабанк» Гулистон филиали масъул шахслари билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.
Қайд этилишича, банк масъуллари ва маҳалла котиби 4 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида балиқчилик ташкил қилиш учун 120 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан У.Қ. ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024