Жаҳон | 19:53 / 25.04.2021
5797
1 дақиқада ўқилади
Эронда коронавирусга қарши маҳаллий вакцина оммавий ишлаб чиқарилиши бошланди
Эронда коронавирусга қарши маҳаллий вакцина — COVIRAN оммавий ишлаб чиқарилиши бошланди. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирда вакцинанинг 3-босқич синовлари бораётганига қарамай, у кўнгиллиларга киритила бошланди.
Коронавирус бўйича илмий кенгаш раҳбари Муҳаммад Мухбирнинг таъкидлашича, сентябргача ушбу вакцинадан умумий ҳисобда 30 млн доза, жумладан, май ойида 1 млн, июнда 3,5 млн, июлда 12 млн ва августда 15 млн доза ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Эрон ўз вакцинасини одамда илк бор 2020 йил 29 декабрда синовдан ўтказган. Унга кўра, вакцина яхши натижалар кўрсатгани эълон қилинган.