Жамият | 17:50 / 25.04.2021
12362
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Lacetti юк поезди билан тўқнашди

Тошкент вилоятида Lacetti юк поездига тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Тошкент минтақавий темир йўл узели» матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 25 апрель куни соат 05:55 да Далагузар–Назарбек перегони, 3367-километр 7-пикетдаги переездда содир бўлган. Lacetti 2015-сонли юк поезди билан тўқнашган.

Қайд этилишича, бу қўриқланмайдиган переезд бўлиб, кесишмада йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ва светофор ўрнатилган.

Светофорнинг қизил чироғи ёниб туришига, тўхташ сигнали ишлашига, ҳатто тўхташ белгисига ҳам эътибор бермасдан Lacetti автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлиги оқибатида мазкур ҳолат юз берган.

Тўқнашув пайтида тан жароҳати олган автомобиль ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи зудлик билан шифохонага олиб кетилган.

Мавзуга оид