Ўзбекистон | 09:02 / 27.04.2021
4149
2 дақиқада ўқилади

Андижонда қалбаки ПЗР-тести тайёрлаб сотган 10-синф ўқувчилари ушланди

Фото: ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

Андижон вилоятида 10-синф ўқувчилари М.У. ва Н.М. қалбаки ПЗР таҳлили натижаларини тайёрлаб берган вақтида ушланди.  

Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари 2004 й.т. М.У. ҳамда 2004 й.т. Н.М. «Дўстлик» чегара назорат пости яқинида тезкор тадбирга холис харидор сифатида жалб этилган 2 нафар фуқарога 110 000 сўмга ПЦР (COVID-19 таҳлил маълумотномаси) қилиб берамиз, деб айтади. Улар тадбир иштирокчиларидан фуқаролик паспортини олиб, 20 дақиқадан сўнг 2 дона COVID-19 таҳлил маълумотномасини олиб келиб бериб, 110 000 сўм пулларни олган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган.  

Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Тадбир давомида М.У.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма №КО) бланкаси, 30 дона коронавирус (COVID-19) инфекциясига текширилган тест натижаси ҳақида маълумотнома бланкаси ҳамда 1 дона «АСЕR» ноутбук ва 1 дона «ЕРСОN» рангли принтери борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда 40 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланган эди.

Мавзуга оид