British Management University математика фанидан кириш имтиҳонларини давом эттирмоқда
Абитуриентлар учун математика фанидан тест синовлари ҳар шанба куни университет биносида, яъни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчаси 22А уйда бўлиб ўтади.
Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Университет 7-8 май кунлари Навоий шаҳрида математика бўйича кириш имтиҳонларини ҳам ўтказади.
Манзил: Навоий давлат педагогика институти тарих факултети биноси, 101-хона.
Шунингдек, келгусида кириш синовларини Самарқанд шаҳрида ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Кириш имтиҳонига рўйхатдан ўтиш ва батафсил кўрсатмаларни олиш учун, BMU расмий сайтига кириб, унинг пастки ўнг бурчагидаги «Apply Now!» тугмасини босишингиз керак (www.bmu-edu.uz).
Математика имтиҳонидан муваффақиятли ўтган ва IELTS ≥ 5.5 (ёки унга тенглаштирилган: TOEFL, Duolingo, Pearson) сертификатини тақдим этган абитуриентларга уч ҳафта ичида Университет томонидан таклиф хати (Offer Letter) юборилади.
BMU грантлари
Университетнинг 100 фоизлик гранти кам таъминланган оилалардан бўлган, иқтидорли абитуриентларга берилади. Бунда номзод тегишли ҳужжатларни тақдим этиши, иншо (essay) ёзиши ва Грант ишлари бўйича комиссия билан суҳбатдан ўтиши керак.
Университетнинг 50 фоизлик гранти IELTSдан 7.0 ва ундан юқори балл тўплаган, математика имтиҳонида юқори натижаларга эришган ва Грант ишлари бўйича комиссия билан суҳбатдан ўтган абитуриентларга берилади.
Грант олиш учун ариза, абитуриент барча кириш имтиҳонларидан ўтгандан сўнг ва Университетдан таклиф хати (Offer Letter)ни олгандан сўнг топширилиши мумкин.
BMU стипендиялари
Университет, талабалар юқори академик кўрсаткичларга эришишлари учун қўлдан келганча рағбатлантиришга ҳаракат қилади. Биринчи ўқув йилининг баҳорги семестридан бошлаб, BMU'нинг энг иқтидорли талабалари ҳар ой 1 000 000 сўм миқдорида «олтин» ва 500 000 миқдорида «кумуш» академик стипендияларни қўлга киритишлари мумкин.
BMU Math Exam'га ариза топшириш учун расмий сайтнинг пастки ўнг бурчагидаги «Apply Now!» тугмасини босиш керак.
Реклама ҳуқуқи асосида