Бухородаги зиёратгоҳлар ҳақида маълумот берувчи «7 PIR» мобиль илова ишга туширилди
Бухорода Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти таянч докторанти Шавкат Бобожонов томонидан «7 PIR» мобиль иловаси яратилди.
Ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида хизмат кўрсатувчи дастур туманлар, зиёратгоҳлар, музейлар тарихи, кутубхона ҳамда меҳмонхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш турларининг маълумотлар базасини ўз ичига олган.
Шунингдек, мобиль иловада сайёҳлар учун меҳмонхоналар, уларнинг хизмат турлари, темир йўл вокзали, аэропорт, туризм полицияси, улар билан боғланиш манзиллари, масжидлар, овқатланиш, банк, дорихона, шифохона, ёқилғи қуйиш шохобчаларининг аниқ жойлашув координаталари кўрсатилган.
Илова Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан расмий рўйхатдан ўтказилган.
Мавзуга оид
10:30 / 11.12.2020
Маданият вазирлиги «Дошқинжон бобо зиёратгоҳи» олдидаги қурилиш лойиҳасини қайта кўриб чиқади
17:29 / 06.12.2020
Урганчдаги ягона тарихий обида яна хавф остида. Маданият вазирлиги унинг олдидаги қурилиш лойиҳасини маъқуллаган
18:40 / 30.06.2020
Ўзбекистонда китобларни уч хил шаклда сотиб олиш имконини берувчи илова ишга туширилди
13:49 / 05.10.2019