Ўзбекистон | 12:51 / 28.04.2021
11036
1 дақиқада ўқилади
Бухоро аэропортига янги директор тайинланди
28 апрел куни «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бухоро аэропорти директори масаласи кўрилди.
«Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятидан Kun.uz’га маълум қилишларича, тадбирда Бухоро аэропортининг келгусидаги ривожланиш омиллари, рақобатбардошлигини ошириш, харажатларни қисқартириш масаласи муҳокама қилинган.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилган. 20 йилдан бери шу аэропортда ишлаб келган Жаҳонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Унга «Uzbekistan Airports» билан келишган ҳолда штат жадвалини тузиш ҳамда аэропорт фаолиятини самарали олиб бориш вазифаси юклатилган.
Мавзуга оид
16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори
16:23 / 12.07.2024
Урганч аэропортидан йўловчиларнинг Нукусга трансфери учун бепул автобус қўйилади
18:20 / 21.06.2024
Uzbekistan Airports АЖ бошқарувига раис тасдиқланди
19:10 / 31.01.2024