Жисмоний ва юридик шахсларга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди
Ўзбекистон президенти 2021 йил 27 апрел куни “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун билан фуқаролар ва юридик шахсларга муайян ишда қўлланган қонун билан уларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан шикоят билан Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Қонуннинг янги таҳририда Конституциявий судга масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси қуйидагилар ҳисобига кенгайтирилди:
- Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази;
- Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман);
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
- Фуқаролар ва юридик шахслар.
Қонун билан Конституциявий суд доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти органи сифатида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўрадиган орган этиб белгиланди.
Янги қонунда Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлиши белгилаб қўйилди. Аввалги қонунда 7 нафар судья кўрсатилган эди.
Шунингдек, Конституциявий суд судьясининг ваколат муддати дастлабки сайловда 5 йил, кейинги сайловда 10 йил этиб белгиланмоқда. Аввалги қонунда бу муддат 5 йил эди.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонунни маъқуллаганди.
Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг амалдаги таҳрири 2017 йил 31 май куни қабул қилинган бўлиб, ушбу Қонун бунгача ҳам икки марта – 1993 йил 6 май ҳамда 1995 йил 30 августда қабул қилинган эди.
Мавзуга оид
13:40 / 27.09.2024
Ўзбекистон Конституциявий суди 2025-2027 йилларда ААCCга раислик қилади
18:14 / 13.01.2024
Конституциявий суд судяларининг ваколат муддати ўзгарди
18:50 / 06.12.2023
Тарихда биринчи марта Конституциявий суд ахбороти очиқ мажлисда эшитилди
12:24 / 13.03.2023