Ўзбекистон | 17:16 / 28.04.2021
2935
1 дақиқада ўқилади

Ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олган шахс аниқланди

Фото: KUN.UZ

Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан 2020 йил август ва сентябрь ойларида Жиззах шаҳрида яшовчи Ш.Д. фуқаро Ю.А. ва бошқаларнинг фарзандларини Жиззах давлат Педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Ю.А.дан 1.000 доллар, Б.А.дан 800 доллар ва А.З.дан 700 доллар микдордаги маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, шаҳар ИИО ФМБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда фуқароларнинг хабардорлигисиз уларнинг номига кредит олиб, ўзлаштирган банк ходимларига жиноий иш қўзғатилгани ва банкдан 1 миллион евро кредит олиб беришини айтиб фуқародан 27 минг доллар олган шахслар ушлангани ҳақида маьлумот берилган эди.

Мавзуга оид