Ўзбекистон | 10:07 / 29.04.2021
19531
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 398 ҳолат аниқланди, шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 3 мингга яқин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 400га яқин коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилиб, 1 бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди.

«2021 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90406 (+398) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Бу 2021 йилда қайд этилган энг юқори иккинчи кўрсаткичдир. Йил рекорди 23 апрель куни қайд этилган, ўшанда 399 кишида вирус аниқланганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 73 нафари Тошкент вилоятида,
  • 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 6 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 11 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 76 нафар,
  • Тошкент вилоятида 39 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 173 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86774 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 647 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2985 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид