Ўзбекистон | 09:54 / 29.04.2021
8988
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг қарори билан Жўрабек Тўраев вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Жўрабек Тўраев 1984 йил Бойсун туманида туғилган. 2009 йил Термиз давлат университетини, 2020 йил президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

У фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси Бандлик, аҳоли турмуш даражаси ва истеъмол бозори бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Сурхондарё вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси Саноат, коммуникация тизимлари ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича мажмуаси референти, Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари биринчи тоифали мутахассиси, Сурхондарё вилояти ҳокими ёрдамчиси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ишлар бошқармаси бош мутахассиси — қабулхона мудири вазифаларида ишлаган. 

Шунингдек, “Ўзбекозиқовқатзахира” мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси Сурхондарё вилоят “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш ва сақлаш бўлими бошлиғи, бош ҳисобчиси, Термиз шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси ижрочи директори, Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқарма бошлиғи котибияти мудири лавозимларини эгаллаган.

Ж.Тўраев янги вазифага тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Мавзуга оид