Ўзбекистон | 08:27 / 30.04.2021
7840
2 дақиқада ўқилади
Президент қарори билан иккита халқаро шартнома тасдиқланди
Президентнинг “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб кетиладиган юкларнинг қуруқликдаги транзитини "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясини мажбурий тартибда жалб қилган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома;
- 2012 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ўртасида Буюк Британиянинг Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш, уни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлардаги иштироки муносабати билан моторли зирҳланган (қурол-аслаҳа билан жиҳозланмаган) транспорт воситаларининг Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Битим истиқболда Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг ҳуқуқий асосларини сақлаб қолиш учун муҳим мақсад ва йўналишларни қамраб олади, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада давом эттириш, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратади.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024