Жаҳон | 19:11 / 01.05.2021
7047
1 дақиқада ўқилади

400 мингдан ортиқ — Ҳиндистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд янгиланди

Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 19,1 миллион ҳолат қайд этилган, 15,6 миллиондан ортиқ киши соғайган, 211 минг бемор вафот этган.

Фото: Anadolu Agency

Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича жаҳон рекордини яна янгилади.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, ўтган суткада 401 993 нафар кишида касаллик аниқланган. Бир сутка давомида 3523 нафар бемор вафот этган.

Ҳиндистон 22 апрел куни суткалик касалланиш ҳолатлари бўйича жаҳон рекордини ўрнатганди – 314,8 минг ҳолат. Сўнгра бу рақам бир неча марта янгиланди: 23 апрелда 332,7 минг, 24 апрелда 346,7 минг, 25 апрелда 349,6 минг, 26 апрелда 352,9 минг, 29 апрелда 379,2 минг ва 30 апрелда 386,4 минг.

Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 19,1 миллион ҳолат қайд этилган, 15,6 миллиондан ортиқ киши соғайган, 211 минг бемор вафот этган.

Охирги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 154 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланган.

Мавзуга оид