Сирдарёда «тўхташ мумкин эмас» йўл белгисини қора рангга бўяб кетган шахс 15 суткага қамалди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида «тўхташ мумкин эмас» йўл белгисини қора рангга бўяб қўйиб, сўнг уни Instagram саҳифасига жойлаган фуқаро 15 суткага қамалди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 23 ёшли йигит Гулистон шаҳри кўчаларидан бирида ўрнатилган «тўхташ мумкин эмас» йўл белгисини бўяб қўйган. Сўнг уни «Гулистонликлар «тўхташ мумкин эмас» йўл белгисига қарши шундай курашмоқда» деган изоҳ билан ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган. Вилоят ИИБ томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.
Қайд этилишича, мазкур маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024