Ўзбекистон | 16:00 / 03.05.2021
6222
3 дақиқада ўқилади
Реклама

"ТЕХНОПAРК" 3та халқаро ИСО стандартлари бўйича интеграллаштирилган менежмент тизимига олтин мувофиқлик сертификатларига эга бўлди

Фото: ТЕХНОПAРК

"ТЕХНОПAРК" 7 та ишлаб чиқариш объектларининг яхлит бошқарув тизимининг сертификатлари билан тақдирланди.

ТЕХНОПAРК МЧЖда халқаро ИСО сертификатларининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди.

Улар "TÜV Thüringen" (Германия) халқаро сертификатлаштириш органи вакиллари томонидан тақдим этилди.

"ТЕХНОПAРК" 7 та ишлаб чиқариш объектларининг яхлит бошқарув тизимининг сертификатлари билан тақдирланди. Улар орасида:

- электрон газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш ("Osten " бренди, "Pietro Fiorentini " Италия);

- маиший совуткичлар ишлаб чиқариш ("SAMSUNG" бренди, Корея Республикаси);

- савдо музлаткичлар ва совуткичлар ишлаб чиқариш (Италия ва Хитой давлатлари);

- саноат кондиционерлари ва совитиш тизимларини ишлаб чиқариш ("SHIVAKI " бренди, Япония);

- лифтлар ва эскалаторлар ишлаб чиқариш ("Osten" бренди, "Shanghai Mitsubishi " Хитой);

- сув насосларини ишлаб чиқариш ("LEO" бренди, Хитой);

- қолип ва штампларни ишлаб чиқариш (Туркия давлати).

Интеграллаштирилган менежмент тизимининг сертификатлари учта халқаро стандартлар бўйича топширилди:

ИСО 9001 - сифат менежменти тизими;

ИСО 14001 - Aтроф-муҳитни бошқариш тизими;

ИСО 45001 - Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликни бошқариш тизимлари.

Таъкидлаш жоизки, ТЕХНОПAРК МЧЖ саноат ишлаб чиқариш мажмуаси сифатида алоҳида учта олтин сертификатга эга бўлди.

Ҳаммаси бўлиб 42 та сертификат топширилди.

Сертификатлаштириш органи халқаро экспертлари фикрига кўра, бу тарихий воқеа бўлиб, биринчи маротаба бир вақтнинг ўзида бундай халқаро сифат белгилари бўйича сертификатлар берилган.

Риад Ибрагимов ("SERT Management" ПЭC билан МЧЖ директори):

"ТЕХНОПAРК" саноат ишлаб чиқаришининг Ўрта Осиёда ўхшаши бўлмаган мутлақо янги йўналишларини ривожлантирмоқда.

Шу билан бирга, фабрикаларда замонавий технологиялар ва робототехника қўлланилмоқда.

Шунингдек, ТЕХНОПAРК томонидан ишлаб чиқарилган лифтларни халқаро стандартларга мувофиқ синаш учун 60 метрли синов минораси мени ҳайрон қолдирди.

Бу мураккаб муҳандислик тузилиши. Аслида, Марказий Осиё мамлакатларида бундай синов минора ягона ҳисобланади.

Шуни таъкидлашни истардимки, бугунги кунда берилган сертификатлар дунёнинг 180 мамлакатида тан олинади.

Ишонамизки, энди ТЕХНОПAРК МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва маиший техника жаҳон бозорида янада катта талабга эга бўлади.

Қўлга киритилган сертификатлар корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш халқаро ИСО стандартларига мувофиқ амалга оширилаётганлигининг тасдиғи бўлади.

Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш тизими жорий қилинганлигини ва ходимлар учун барча зарур иш шароитлари яратилганлигини тасдиқлайди.

Жорий қилинган интеграллаштирилган меженмент тизимини баҳолаш натижалари шуни кўрсатадики, ТЕХНОПAРК МЧЖнинг устувор йўналишлари:

- мижозлар эҳтиёжини қондиришни таъминлаш;

- маҳсулотлар сифатини доимий равишда ошириш;

- атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш;

- ходимларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид