Жиззахда тош ортиш учун тоққа чиққан «ЗИЛ» ағдарилиб кетиб, икки киши вафот этди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида тош ортиб тушиш учун тоққа чиққан «ЗИЛ »ағдарилиб кетган. Оқибатда унинг салонида бўлган уч нафар одамдан икки нафари вафот этган. Бу ҳақда Жиззаҳ вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 5 май куни соат 7:00ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Нонисангил маҳалласида яшовчи 1969 йилда туғилган шахс ўз бошқарувидаги «ЗИЛ» юк машинаси билан тош ортиб тушиш мақсадида шу туманнинг Ёмонбулоқ қишлоғи ҳудудидаги тоғ тепалигига чиққанда машина пастга ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, машина ағдарилиб пастга қулаганда ҳайдовчининг ёнида Шароф Рашидов тумани Нони сангил маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган ва Уч қиз маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган шахслар бўлган.
Оқибатда, мазкур бахтсиз ҳодиса натижасида «ЗИЛ» ҳайдовчиси ва яна бир нафар шахс воқеа жойида вафот этган. Яна бир шахс оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024
Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси маъмурий жавобгарликка тортилди
19:52 / 04.08.2024