Жамият | 15:29 / 06.05.2021
2046
1 дақиқада ўқилади

Суд 17 нафар фуқарони муддатидан олдин жазодан озод қилди

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди матбуот котибининг Kun.uzга хабар беришича, бугун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди сайёр суд мажлиси ўтказган.

Суд мажлисида 17 нафар фуқарони муддатидан олдин жазодан озод қилиш масаласи кўриб чиқилган.

Ушбу 17 нафар фуқаро  Термиз шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган бўлган.

Суд инсонпарварлик тамойилига таяниб, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳақиқатда тузалиш йўлига ўтган 17 нафар шахсни муддатидан олдин озод қилди.

Мавзуга оид