Жаҳон | 17:26 / 07.05.2021
5842
1 дақиқада ўқилади

Беларусь коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқди

Лукашенконинг қайд этишича, Беларусь вакцинадан фойдаланишга шошмайди, чунки касаллик ўзгаришга учрамоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мавжуд вакциналар коронавируснинг янги штаммларига қарши ёрдам бермаслиги мумкин.

Беларусь коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқди, деб маълум қилди мамлакат президенти Александр Лукашенко. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.

«Кеча ўз вакцинамизни олдик. Ҳозир сотиб олаётганимиздан фарқ қилади. Шифокорлар айтганидек, «жонли» вакцина», — деди у.

Лукашенконинг қайд этишича, Беларусь вакцинадан фойдаланишга шошмайди, чунки касаллик ўзгаришга учрамоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мавжуд вакциналар коронавируснинг янги штаммларига қарши ёрдам бермаслиги мумкин.

«Вакцинамизни ўзимизда пайдо бўладиган штаммга мослаштирамиз», — деди у. 

Лукашенко 1 апрелда Беларусда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди. Қарорга кўра, бу иш билан мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ва миллий фанлар академияси шуғулланади. 

Мавзуга оид