ЖССТ Хитойнинг Sinopharm компанияси вакцинасидан шошилинч ҳолатларда фойдаланишга рухсат берди
30 апрел куни ЖССТ Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан вакцинадан шошилинч ҳолатларда фойдаланишга рухсат берганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойнинг Sinopharm компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинадан шошилинч ҳолатларда фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.
«ЖССТ бугун Пекиннинг коронавирусга қарши Sinopharm вакцинасини шошилинч ҳолатларда фойдаланиш мумкин бўлган препаратлар қаторига киритди», деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу ЖССТ хавфсиз ва самарали деб топган олтинчи вакцинадир.
30 апрел куни ЖССТ Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан вакцинадан шошилинч ҳолатларда фойдаланишга рухсат берганди.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024