Ер юзида ҳар эллигинчи инсон коронавирус юқтиргани маълум қилинди
Ҳозирда айрим мамлакатларда пандемиянинг учинчи тўлқини қайд этилган бўлса, айрим давлатларда тўртинчи тўлқин ҳақида айтилмоқда.
Ер аҳолисининг 2 фоизи коронавирус юқтирди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Маълум қилинишича, 7 млрд 795 млн кишилик дунё аҳолисидан 156 млн нафари касалликка чалинган.
Энг кўп касаллик юқтирганлар улуши аҳолиси нисбатан оз мамлакатларга тўғри келади. Андоррада аҳолининг 17 фоизи, Черногорияда 15,7 фоизи коронавирус юқтирган.
Ҳозирда айрим мамлакатларда пандемиянинг учинчи тўлқини қайд этилган бўлса, айрим давлатларда тўртинчи тўлқин ҳақида айтилмоқда.
Касаллик юқтириш ҳолатлари январ бошларида кескин авж олганди. Ўшанда суткасига 800 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилганди. Аммо кейинроқ бу кўрсаткич қарийб икки бараварга камайди.
Баҳор келиши билан эса касаллик юқтириш ҳолатлари яна ўсди. 29 апрел куни бир суткада 904,7 мингта ҳолат қайд этилди.
Мавзуга оид
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:46 / 20.08.2024
Маймунчечак эпидемияси коронавирус каби жиддий муаммо эмас – ЖССТ
09:57 / 10.08.2024