Ўзбекистон | 17:00 / 08.05.2021
6205
1 дақиқада ўқилади

2021 йил ўтган даврида вилоят мактабгача таълим ташкилотларида қанча қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди?

 Тошкент вилоятида таълим муассасалари раҳбарларининг бюджет маблағларини талон-торож қилиши ҳолатлари юзасидан 11та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

Мисол учун, Зангиота туманида жойлашган 16-сонли МТТ мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, табелларга сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Оққўрғон туманидаги 2,6,10,12-сонли МТТлар мансабдор шахслари томонидан ўзларига ишониб топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинган.

Мавзуга оид