Жамият | 20:00 / 08.05.2021
16607
4 дақиқада ўқилади

Artel дунё бозорини забт этмоқда

Агар инсон тафаккур қилмаса, ўзини ўрганмаса қандай имкониятларга эга эканини била олмайди. Мамлакатлар ҳам худди инсон кабидир. Агар қайсидир юртда ақл эгалари ички имкониятларни ишга солса, ўша мамлакат ривожланиш сари юз тутади.

Шу боис кейинги йилларда юртимизда саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт маҳсулотлар миқдорини кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг замирида халқимиз фаровонлигини таъминлаш ва дунё бозорида ўзбек маҳсулотларининг муносиб ўрнини топишдек эзгу мақсад мужассам.

Ташқи бозорда ўз ўрни ва мавқейига эга бўлиб бораётган Artel компанияси ҳам экспорт маҳсулотлари билан мамлакат ривожига ҳисса қўшиб келяпти. Биргина мисол, 2021 йилнинг дастлабки чорагида 20 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишга эришилди.

2020 йили экспорт маҳсулотларининг катта улуши — 35 фоизи ён қўшнимиз Қозоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келади. Artel’нинг илк ташқи бозорларидан бири бўлган ушбу мамлакатда биргина ошхона плиталарининг 65 фоизини миллий маҳсулотимиз ташкил этаётгани қувонарлидир. Бунга эса ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Негаки, Artel бундан 10 йил аввал – 2011 йилдан бошлаб ошхона плиталарини ишлаб чиқаришни бошлаган бўлса шу кунгача тинимсиз равишда маҳсулотни такомиллаштириш устида иш олиб борди. Натижада, замонавий дизайнга ва юқори даражадаги тежамкорликка эга маҳсулот ишлаб чиқаришга эришди. Сифат стандартининг бундай яхшиланиши нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам бугун ўз сўзини айтмоқда.

Аммо бу ҳали имкониятларимиздан тўла фойдалана олдик, дегани эмас. Масалан, биринчи чоракдаги экспорт маҳсулотларининг 20 фоизи Россия Федерациясига тўғри келган. Ушбу мамлакатда катта истеъмол бозори борлигини ҳисобга олсак бу борадаги ишларни жадал ривожлантириш керак экани ойдинлашади. Artel айнан шу мақсадда бугун қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўймоқда.

Масалан, Яман Республикасига юртимизда ишлаб чиқарилган конденционер, дудбурон, ошхона плитаси, микротўлқинли ва мини печлар, чангюткич, кир ювиш машинаси, телевизор, совиткич ҳамда мобил телефонлар юборилди. Эътиборлиси, ушбу маҳсулотлар 130 минг АҚШ долларидан зиёд маблағ келтирди. Келгусида ушбу кўрсаткични янада яхшилаб умумий экспорт миқдорини 5 миллион АҚШ долларига етказиш кўзланган.

Яна бир янги ҳамкоримиз Танзания Бирлашган Республикасига 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди. Шу билан бирга Сурия билан ҳам савдо алоқаларини яхшилаш борасида томонлар шартнома имзолашга эришди. Ҳозирча ушбу мамлакатга совутгич, телевизор, кир ювиш машиналари етказиб бериш назарда тутилган бўлса, келгусида маҳсулот тури ва миқдори кўпайиши кутиляпти.

Умуман айтганда, бугун Artel компанияси ташқи бозордан мустаҳкам ўрин олиб, экспорт маблағлари эвазига халқимиз фаровонлиги, юрт равнақига ҳисса қўшиш истагида. Бу мақсаднинг нечоғлик жиддий эканини 2019 йилга нисбатан ўтган 2020 йилда экспорт ҳажмининг 32 фоизга ошганида ҳам кўриш мумкин. Жорий йилда эса бундан ҳам юқори натижага эришиш учун дунё бозорини ўрганиб ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулотни янада такомиллаштириш ва сифат стандартини мустаҳкамлаш борасида изланишлар олиб борилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид