«Ўзбекистон темир йўллари» Қозоғистон ва Россияга темир йўл қатновини тиклаш бўйича мурожаат юборди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон ва Россия темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди. Бу ҳақда компания ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йил март ойида коронавирус пандемияси муносабати билан халқаро йўловчи поездлари деярли бутун дунёда тўхтатилган. Шу билан бирга, Россия пойтахтидаги ватандошларни ватанга олиб келишда махсус поездлар ташкил қилинди.
«Ҳозирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро темир йўл қатновларини босқичма-босқич тиклаш бўйича Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси темир йўл маъмуриятларига мурожаат юборилди. Ушбу мурожаат ҳар икки давлатнинг ваколатли давлат органлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва яқин келажакда амалга оширилиши мумкин», дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, йўловчиларнинг таклифларини ўрганиб чиқиб, ҳудудларда янги йўналишлар очилди. Хусусан, Термиз – Хива – Термиз, Андижон – Нукус – Андижон, Тошкент – Наманган – Андижон, Андижон – Наманган – Тошкент, Андижон – Хива – Андижон, Тошкент – Олот – Тошкент, Тошкент – Шовот йўналишларида поездлар қатнови йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, «Афросиёб» тезюрар поездларининг бошқа йўналишларда ҳаракатланиш имконияти тўғрисида маълумот берилди.
«Бухоро – Мискин» янги темир йўл линиясида электрлаштириш ишлари якунига етгач, ушбу поездлар Хива шаҳрига қатнайди. Жорий йилда иккита тезюрар «Афросиёб» поезди олиб келинади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатнинг тоғли шароити оғир ҳудудларида тезюрар поездлар қатнамайди, чунки ушбу модификациядаги поездни бундай участкаларда ишга тушириш мақсадга мувофиқ эмас, улар бундай ҳудудларда юқори тезликда ҳаракатлана олмайди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:12
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 5 миллиард куб метрдан ошди
09:24
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 31.10.2024
Қозоғистон парламенти Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади
21:48 / 30.10.2024