Жаҳон | 18:51 / 10.05.2021
6829
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ўт ўчириш вертолёти қулаб тушди

Хабар қилинишича, икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Хитой жануби-ғарбидаги Юннан провинциясида ўт ўчириш вертолёти кўлга қулаб тушди.

Воқеа тасвирланган видеодан маълум бўлишича, вертолёт ҳавода мувозанатини йўқотган, кўлга қулаши олдидан эса портлаш содир бўлган.

Хабар қилинишича, икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Қидирув операциясида 500га яқин киши қатнашмоқда.

Мавзуга оид