Ўзбекистон | 11:24 / 11.05.2021
1560
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 2021 йилнинг ўтган 4 ойи давомида 58 та табиий газ ўғрилиги фош этилди

«Hududgaz Buxoro» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган тўрт ойда вилоятдаги 58 та улгуржи истеъмолчи табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. 

Жумладан, Бухоро шаҳрида жойлашган «ЖВЗ» МЧЖга қарашли 2 гектар майдонга эга иссиқхонада табиий газдан тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмасдан фойдаланиб келинган. Шунингдек, шаҳардаги «ПЖС» жамиятига қарашли иссиқхона газ қувурига рухсатсиз уланган.

Текширувлар натижасида ўтган давр мобайнида бундай тадбиркорлик субъектлари томонидан табиий газга ноқонуний уланишлар оқибатида давлатга 355 миллион сўм зарар етказилган. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилган.