Ўзбекистон | 10:09 / 11.05.2021
21756
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда жами касалланиш ҳолатлари сони 95 мингдан ошди, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари сони пандемия бошидан буён 95 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95072 (+313) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 11 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 29 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 14 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 29 нафари Тошкент вилоятида,
  • 187 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 16 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 129 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
  • Фарғона вилоятида 21 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 57 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 115 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90664 (+372) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 664 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3744 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид