Ўзбекистон | 16:51 / 11.05.2021
3817
1 дақиқада ўқилади
Рамазон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди
13 май, Рамазон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00дан иш бошлайди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти хабар берди.
Қайд этилишича, Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 2021 йил 13, 14, 15, 16 май кунлари жамоат транспорти ҳаракатини қуйидагича ташкил этиш белгиланди:
- 2021 йил 13 май - дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларнинг иш бошлаш вақти соат 4:00дан бошланади;
- 2021 йил 14 май - дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 2021 йил 15 май - дам олиш куни, шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 2021 йил 16 май - дам олиш куни, якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 13 май куни нишонланади. 14-15 май кунлари ҳам ишланмайдиган кунлар деб белгиланди. 16 май эса якшанба.
Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
09:20 / 09.09.2024