Ўзбекистон | 10:25 / 12.05.2021
2364
2 дақиқада ўқилади

“Cobalt” ичидаги 40 дона телевизор тўхтатиб қолинди

Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотга асосан Қўқон шаҳар Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди. 

Тадбир давомида “Водил — Янгиқўрғон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина кузатувга олиниб, Бувайда тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 72 миллион сўмлик 40 дона “WI FI TV” номли 32 дюймли телевизор борлиги аниқланди.
       
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистондан чиқиш йўналишида 1905 йилда ишлаб чиқарилган маданий бойликлар божхона ходимлари томонидан ушлаб қолингани ҳақида хабар (https://t.me/kunuzFargona/3643) берилган эди.

Мавзуга оид